Чартер рейслар орқали Истанбул ва Москвадан 677 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
- 03.06.2020 21:10
- 50
- Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароларини хориждан олиб келиш мақсадида тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ 1-2 май кунлари “Тошкент – Истанбул – Тошкент”, “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишларида амалга оширилган парвозлар орқали 677 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугун “Тошкент – Шаржа – Тошкент” ҳамда “Тошкент – Москва – Тошкент” йўналишларида чартер қатновлари амалга оширилиши белгиланган.
Эртага, 4 июнь куни эса “Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент” йўналишида чартер рейси амалга оширилади.
Теглар:
чартер рейс
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қизнинг бахти — отасининг соясида
- Кеча, 18:59
- Мутолаа
Бахшитепада “Беҳбудий боғи” яратилди
- Кеча, 18:06
- Жамият