Черногория Хитойнинг қарз қопқонида

Черногория ўз ҳудудининг бир қисмидан маҳрум бўлиши мумкин

Ҳаммаси етти йил аввал бошланганди. Черногория дарё даралари орқали автойўл қуришга қарор қилди. Аммо Европа Иттифоқи лойиҳани катта таваккалчиликка асослангани учун қувватламади. Ёрдамга Хитой етиб келди, 1 миллиард доллар қарз таклиф қилди.

Ҳозирча Белградгача 270 мил узунликдаги тезкор шоссенинг ҳатто биринчи секцияси қурилиши ҳам тугаллангани йўқ. Аммо мамлакатнинг ушбу қарзини тўлай олмаслиги кундай равшан бўлиб қолди. Негаки, қарз мамлакат ички, ялпи маҳсулотининг йиллик миқдоридан икки баравар кўпдир.

ОАВларга контракт ошкор бўлиб қолди. Унга кўра, агар Черногория қарзни муддатида тўламаса, ХХР унинг ҳарбий ва дипломатик объектлари бўлмаган ҳудудининг бир қисмини эгаллаш ҳуқуқига эга бўлади. Аниқ айтиладиган бўлса, Хитой амалда ЕИга киришга номзод Черногориянинг бир неча курортлари ва НАТОга аъзо давлатлар порт зоналарини қўлга киритади. Европа учун мажороли вазият пайдо бўлди.

ХХР олдиндан ҳаммасини пухта ўйлаб Черногория учун усталик билан қарз қопқони қўйган эди. Пекин босими билан олдинги ҳукумат ҳатто Хитой арбитраж судига контракт бўйича ҳар қандай баҳсда охирги сўзни ХХР айтиш ҳуқуқига эга эканлигин билдирди.

Ғарбий Болқон Европанинг ўнг биқинида муҳим стратегик ўринни эгаллайди. У орқали Хитой марказий Европага киришни мўлжалламоқда.

Худди шундай вазият Кенияда ҳам содир бўлди. Мамлакат 9 миллиард қарзини тўлай олмаяпти. Хитой эса унинг ўрнига йирик Мембас портига даъвогарлик қилмоқда. Хитой шу тариқа Африка ва Осиёнинг бир неча камбағал давлатларини ҳам қарз қопқонига туширди. У ерда инфраструктура лойиҳалари билан шуғулланиб Шри-Ланка, Жибути, Мўғулистон каби давлатларнинг пойига тиз чўктирди, навбат - Европага!

Т.Шомуродов тайёрлади.