Чигиртка қанчалик зарарли? Вилоятимизда унинг тарқалиш хавфи борми?

Вилоятимизнинг тоғ ва тоғ олди яйловларида жорий йилги мавсумда 66 минг гектар майдонда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилиши режалаштирилган. 25 апрель ҳолатига кўра, жами 25,2 минг гектар майдон кузатилди ва 21 минг гектарда тарқалган зарарли чигирткаларга қарши 19 минг гектарда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилди.

Шундан Нуробод, Қўшробот, Каттақўрғон, Пайариқ туманларидаги яйловлар, қир-адирлар, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кимёвий ишлов бериш ишлари бошланди. Тоғ ва тоғ олди яйловларида “Марокаш” ва “Италия пруси” каби зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилмоқда.

2025 йилги мавсумда вилоят ҳудудларида зарарли чигирткаларни тарқалишининг олдини олиш мақсадида агроном-назоратчилар томонидан тоғ ва тоғ олди яйловларида кузатув-назорат ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятимизда чигирткаларнинг 10 дан зиёт турлари бор, шулардан асосан 2 та тури “Италия Пруси” ва “Марокаш” чигирткаларига қарши кимёвий ишлов ўткизилади. Чунки бу турдаги чигирткалар барча қишлоқ хўжалиги экинларига, яшил ўсимликларга катта зарар етказади. Чигирткаларнинг зарарлиси, яъни бизлар кимёвий ишлов ўтказадиган “Марокаш” чигирткалари йилнинг келишига қараб март ойи охири апрель ойи бошларида тухумдан чиқади. Шундан июнь ойи охирларигача ҳаёти давом этади. Чигирткалар фаоллашиши йилнинг келишига қараб июн ойининг биринчи ўн кунлигидан бошланиб, 7-10 кун давом этади.

Бахтигул Ғаниева,

вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати раҳбари.