"Чин сўз — мўътабар, яхши сўз — мухтасар"
Самарқанд вилоят судида Алишер Навоий ижоди ва фаолиятини ўрганишга бағишланган маърифат соати бўлиб ўтди.
Унда вилоят судининг судья ва суд ходимлари, шунингдек туманларо, туман ва шаҳар судлари судья ва суд ходимлари видеоконференцалоқа орқали иштирок этди.
Маърифат соатида Навоий даҳосига меҳр, илмга чанқоқлик, шеъриятга эҳтиром, буюк тарихимизга чексиз ҳурмат, шунингдек, Навоий даҳоси шахсини, буюклигини очиб берувчи, унинг сиёсий салоҳияти, давлатчилик тарихидаги шижоатли ҳаракатлари, ватанпарвар, бунёдкор, халқпарвар сифатидаги фаолияти, шеъриятдаги буюклигини тавсифловчи кўпчилик билмаган маълумотлар тақдим қилинди.
Самарқанд вилоят суди жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими.