Чумолилар товламачининг бошига етди

Тадбиркор Ван Чже-Дун Хитой тарихида энг муваффақиятли молия пирамидасини яратди. Фақат у акцияларни эмас, Хитой табобатида фойдаланиладиган чумолиларни сотди.

2003 йилда Ван корхона очиб, ноёб чумолиларни харид қилиш ва уларни кўпайтириш билан шуғулланишни таклиф қилди. Бизнесга кириш унча қиммат эмас эди, бир қути чумоли 10 минг юан турарди. Кейин фирма ҳашаротларни бир йилда 10 маротаба 500 юан – 52 доллардан қайта сотиб олиб турди. Даромад харажатдан 10 марта кўп бўлди. Ушбу қармоққа 36 минг киши илинди. Улар компанияга 417 миллион доллардан кўпроққа чумоли етказиб беришди. Кўпроқ шерик орттириш учун Ван ҳашарот нархини оширди. Аммо янги инвесторлар оқими тўхтаган заҳоти унинг бизнеси касодга учради, тўлов тўхтади, алданган хитойликлар компания идорасини ўраб олишди... ва тадбиркор қамоққа олинди.

Ўз пирамидаси гуллаб яшнаган даврда Ван Чже-Дун Ляонин провинциясида ибратли бизнесменлардан бири эди. Уни ўшандаги партия раҳбари Ли Кэцян даврасидаги амалдорлар орасида тез-тез кўриш мумкин эди. Ли Кэцян мавқеини сақлаб қолиш учун қатъий ҳаракат қилди. Бу қамоққа олинган Ван устидан шафқатсиз ҳукм чиқарилишида эътиборсиз қолмади. Ван Чже-Дун отишга ҳукм қилинди ва 2008 йил ноябрь охирида қатл этилди. Ли Кэцян эса 2013 йилда Хитой ҳукумати бошлиғи бўлди ва ўша лавозимда ҳозир ҳам ишламоқда.

Т.Шомуродов тайёрлади.