COVID-19га чалиниб зотилжам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми?
Ушбу саволга АОКА штабида ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева жавоб берди:
➖ COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин.
Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар йили учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликнинг енгил кечишини таъминлаб беради.
Эмлаш кимларга мумкинмас:
➖ Орттирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигининг турли босқичларида;
➖ вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;
➖ болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларнинг зўрайиб бориши даври.
Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38 градусдан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимининг кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўригидан ўтиб соғлом, деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.