Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутилмоқда?
- 11.09.2020 16:55
- 179
- Ҳодиса
Жанубий Қозоғистон ҳудуди устида жойлашган баландликдаги циклон республикамизнинг шарқий туманларига таъсир кўрсатади. Бундай синоптик вазият натижасида бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларига қисқа муддатли ёмғир, тоғолди ва тоғли туманларда момақалдироқ бўлиб ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳарорат 27-32 даража атрофида бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага ёмғирли ва момақалдироқли об-ҳаво фақат тоғолди ва тоғли туманларда сақланиб туради. Республиканинг қолган жойларида ёғингарчилик бўлмайди.
Якшанба куни мамлакатимиз ҳудуди устидаги жануби-ғарбий оқимлар об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлишини белгилайди.
Дам олиш кунларида ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража иссиқ атрофида бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан озгина – 1-2 даражага пастдир.