Дарахтларга реклама ва эълон тахтачаларини осган бўлсангиз, олиб ташланг! Жаримага тортиласиз
- 27.01.2020 18:15
- 259
- Жамият
Бугунги кунда Самарқанд шаҳридаги тадбиркорлик субъектлари хизмат кўрсатувчилар корхоналар томонидан дарахтларга тўғридан-тўғри реклама ва эълон тахтачаларини жойлаштириш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси билан дарахтлар, буталар, бошқа ўрмон ўсимликлари ва ниҳолларни ғайриқонуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш ҳолатлари учун фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш баробаридан ўн баробаригача, мансабдор шахсларга эса ўн баробаридан ўн беш баробаригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунинг учун ушбу ҳолатларга йўл қўйган барча турдаги тадбиркорлик субъектлари мутасаддиларининг дарахтларга осиб қўйилган реклама ва эълонларини олиб ташлашларини сўраймиз.
Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси.