Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давлат рамзлари - ғуруримиз

Самарқанд шаҳридаги 8-махсус кўзи ожизлар маданият марказида 8 декабрь - Конституция ҳамда 10 декабрь - Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Унда сўз олганлар бош Қомусимиз, мадҳиямизнинг инсон манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини ифодалашдаги аҳамиятига тўхталдилар.

Марказдаги тўгараклар аъзолари томонидан ижро этилган Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлар даврага файз бағишлади.

Анвар ЭРМАМАТОВ.