Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Давр саёҳатчилари: уйдирмами ёки ҳақиқат?

Давр саёҳатчилари кўпинча илмий-фантастик фильмларда вақт бўйлаб саёҳат қилиб, ўтмиш ёки келажакка тушиб қолади. Сценарий муаллифлари кўпинча ўз картиналарида илмий тушунтиришга зид, лекин ҳақиқий далилларга эга бўлган воқеалардан фойдаланишади. Фильмлардаги сюжетлар шунчаки уйдирма эмас, даврдан-даврга саёҳат қилиш мумкинлиги тўғрисида ҳатто илмий далиллар бор.

Людовик XVI саройида бўлиб ўтган воқеа

1901 йилда Англиялик икки хоним Элеонора Журден и Шарлотта Моберли Парижнинг Версаль саройидаги экскурсияда адашиб қолишди. Қадимий кийимлар кийган икки кишини учратиб, улардан йўл сўраб, қалъа томон йўл олишди. Бу одамларнинг тили номаълум шевани ифодаларди. Кетаётиб XVIII аср даврига мос либос кийган зодагон аёл расм чизиб ўтирганини кўришди. Шарлотта ва Элеонора бу аёл - Людовикнинг хотини Мария-Антуанеттани таниди.

Қиролича келгиндиларга бир қаради-ю, сўнг кўздан ғойиб бўлди. Аёллар жим бўлиб қолди ва бир неча сониядан сўнг улар ўзини оддий сайёҳлар оломонида топди. Шундан сўнг улар Франция тарихини батафсил ўргана бошлади ва Франция инқилобидан олдинги даврга тушиб қолганликларини англаб етишди. Аввалига бу ҳақда ҳеч кимга айтмасликка қарор қилишди. Кейинчалик бу саргузашт ҳақида уларни машҳур қилган китоб ёзишди.

Ўтмиш тузоғига илинган киши

1985 йилда ғайритабиий ҳодисаларни ўрганувчи таниқли Вадим Чернобровнинг олдига ўзини Евгений Гайдучок деб таништирган бир киши келди. Эркак Чернобровнинг “Давр бўйлаб саёҳатлар” китобини завқ билан ўқиганини билдирди. Чернобров жуда ҳайратда қолди, чунки у ўша пайтда ҳеч қандай китоб ёзмаган ва ҳатто ёзувчи ҳам бўлмаган. Нотаниш, шунингдек, 13 ёшида вақт машинасида XXIII асрдан XX асрга келиб қолганини, машинаси бузилиб у қайтиб кетолмаслигини айтди.

Бунга ишониш қийиш, лекин Гайдучокнинг сўзлари рўёбга чиқди. Нотаниш кишининг ташрифдан 15 йил ўтгач, Чернобров китоб ёзди ва унга атайин бошқа ном берди. Бироқ муҳаррир чоп этишдан олдин асар номини ўзгартиришга қарор қилди ва уни “Давр бўйлаб саёҳатлар” номи остида нашрдан чиқарди.

50 йилдан кейинги қўним

1996 йилда “Кертис Р-40» қирувчи самолёти учувчиси Жон Уортер англия шаҳарчаларининг бирида яшовчи Марта Кроуфорднинг ҳовлисига қўнди. Двигателнинг гувиллашини эшитган аёл дарҳол кўчага чиқди. У майсазорини бузишга журъат этган учувчидан жуда ғазабланарди.

Марта самолётларни тушунмаганлиги боис Иккинчи жаҳон уруши пайтида Америка ҳаво флотининг таниқли моделларидан бирини танимади. Эркак кабинадан чиқиб, Франция осмонида унинг отряди фашистлар отишмаси остида қолганини айтди.

Бу воқеани айтиб бераётган одам юзлари оқариб оёғида зўрға турарди ва охир-оқибат у ҳушидан кетди. Аёл тез ёрдам чақирди, Уортер келган шифокорларга ҳам айнан шу воқеани айтиб берди. Ҳеч ким унга ишонмади ва у руҳий касалликлар шифохонасига юборилди. Кўтарилган архивлар бундай учувчи ҳақиқатан ҳам АҚШ ҳаво кучлари рўйхатида бўлгани ва 1944 йилда бедарак йўқолганини кўрсатди.

Фирибгар(ми) ёки келажакдан келган меҳмон?

Эндрю Карлссин 2003 йилнинг февралида Нью-Йорк фонд биржасининг хавфли активларга сармоя киритиши орқали ниҳоятда бойиб кетган киши. Федерал қидирув бюроси ходимлари дарҳол унинг шахсияти билан қизиқиб қолишди. Улар Эндрю оддий фирибгар эканлигига амин эди. Лекин Эндрю бюро ходимларига у 250 йил олдинги келажакдан келганлиги, шу сабабли активлар қачон қай даражада кўтарилишни билганлигига даъво қилган.

Дарҳақиқат, 2002 йилгача унинг шахсига оид маълумотлар ҳеч қаерда топилмаган. Гўёки Эндрю Карлссин мавжуд эмас эди. 2003 йилнинг апрель ойида Карлссин изсиз ғойиб бўлди. «Шайтон арава»

Мехико – Акапулко йўналишида кетаётган поездда тўсатдан қўлида перо (ёзув қуроли) ва қадимий камзул кийган одам пайдо бўлди. У ўзини вазир Хорхе де Баленсиага деб таништирди ва қаердалигини сўрай бошлади. Йўловчилар фақатгина меҳмон ҳамёнини йўқотиб, ғойиб бўлганини кузатишга улгурди.

Унинг ҳамёни XVIII асрда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди ва архивларда ўзини “шайтонлар араваси”да кўрган ақлдан озган вазир тўғрисидаги маълумотлар топилди. Ҳужжатларда Хорхе олов ва тутун билан нафас олаётган арава ичида ўзини кўргани ва атрофдаги ғалати кийинган одамлардан қўрқиб дуо ўқий бошлагани ва бир лаҳзадан сўнг у яна ўз даврига тушганлиги кўрсатилган. Вазир умрининг охиригача бу саргузаштни унутолмаган. Ҳатто жинни ҳайдаш маросимлари ҳам унинг ақлини тиклашга ёрдам бермаган.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.