Денгиз махлуқи: Афсонами ёки ҳақиқат?
Юз йиллар давомида даҳшатли денгиз махлуқи мавжудлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган, ривоятлар тўқилган. Бу ёвуз махлуқ фантастик фильмлар, китоблар қаҳрамонига айланган. Унинг мавжудлигига бугун ҳам шубҳа қилмайдиганлар бор. Хўш, у қандай махлуқ?
Узоқ вақт тадқиқотчилар бу махлуқ ҳақидаги миш-миш ва афсоналарга жавоб топишга уринишган. Ниҳоят 2008 йилда олимлар бу қадим ривоятга жавоб топгандай бўлишди. Перу қирғоқларида қадимда – 20 миллион йил аввал яшаган улкан денгиз жониворининг қолдиқлари топилди. Ҳозирги кашалот-китларга ўхшаш бу баҳайбат махлуқ ўзининг катталиги билан олимларни ҳайратга солди. Унинг узунлиги 15 метрдан зиёд, оғирлиги 50 тонна бўлган, янада ҳайратлиси, жағдаги тишлари 35 см. бўлган. Шунга қарамай у шунчалик чуқур шўнғиганки, ҳозирги бирорта сув жонивори бунинг уддасидан чиқа олмайди.
Қазиб олинган махлуқ «Меби Дик» романини ёзган америкалик ёзувчи Левилфан Мелвилл номини олди. Ривоятларга қараганда, улкан Левилфанни қидириб топиш учун «Наутилус» қадим сув ости кемаси унинг изига тушган. Бироқ уни тополмаган. Айтишларича, ушбу сувости кемаси экипажи ҳозиргача махлуқни қидириб денгиз чуқурликларида дайдиб юрибди.
Т.Шомуродов тайёрлади.