Деновдаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берилди. Портлашда бир нафар фуқаро ҳалок бўлган

Бугун, 7 декабрь куни соат 03:57 да Денов туманидаги "Инденим" савдо мажмуасида газ-ҳаво аралашмаси билан боғлиқ чақнаш юзага келгани юзасидан хабар берилган эди. 

Чақнаш оқибатида содир бўлган ёнғин 28 дақиқа мобайнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги куч-воситалари томонидан ўчирилган.   

ФВВ ахборот хизматининг сўнгги маълумотларига кўра, 30 дақиқа атрофида вайрона остида олиб борилган қидирув ишларида бир нафар ҳалок бўлган фуқаро аниқланган.

Мазкур ҳодиса сабаб ва оқибатларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси воқеа жойида иш олиб бормоқда.