Депорт қилинган фуқароларга 2 йил мобайнида хорижга чиқиш паспорти берилмайди

Ҳукумат қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб, хорижда қонунбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга реадмиссия (фуқаро чет элда ноқонуний қолган, визаси тугаган, депортация қилинган шахс) асосида қайтарилган шахсларга икки йил давомида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилмайди.
Шунингдек, Миграция агентлиги томонидан хорижий давлатнинг қонунчилик ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузига ва обрў-эътиборига салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатларни содир этган фуқароларга доир маълумотлар Миграция жараёнларига доир маълумотларнинг ягона электрон базаси орқали юритилади.