Доллар курси 9 мингдан ҳам ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 16 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 179,00 сўмга кўпайиб, 9061,00 сўм ташкил қилди.

Евро курси ҳам 163,84 сўмга ошиб, 10092,14 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли эса 2,09 сўмга кўтарилиб, 138,47 сўмни ташкил қилди.

Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.