Дональд Трамп Apple корпорациясини Хитойдан олиб чиқишга чақирди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Apple корпорациясини ишлаб чиқаришни Хитойдай олиб чиқишга чақирди.
Трамп шунга ўхшаш компанияларга чегараланган вақт мобайнида кўмак беришга қодирлигини, “улар бажариши керак бўлган ишни бажармагунларигача: эҳтимол, Хитойдан кетиш”, - деб таъкидлаган.
19 август куни Трамп Хитойга қарши янги тўловлар жорий қилиниши сабалари ҳақида гапирган, бу ҳақида Apple раҳбари Тим Кук тўхталиб ўтган. Кукнинг сўзларига кўра, чегаралаш чоралари корпорациянинг рақобатчиларига, жумладан асосий рақобатчи Жанубий Корея компанияси Samsungга сезиларли фойда беради.
Июль ойида, 2018 йилда Apple даромадининг 20 фоизини Хитой таъминлагани маълум бўлди.
1 сентябрдан бошлаб АҚШ 300 млрд. доллар ҳажмдаги Хитой импортларига 10 фоизли қўшимча тўлов киритади. Иқтисодий уруш давомида улар илк бора кенг қамровли истеъмол маҳсулотларини қамраб олади. Маҳсулотларнинг айрим турлари ноутбук, смартфон, видео ўйин маҳсулотлари, пойафзал ва кийим кечакларнинг айрим брендлари кабиларга нисбатан санкция қўллаш 15 декабргача қолдирилган. Трамп бундай қарорни америкаликларнинг рождество байрами арафасида харидлари (шоппинг) бузилмаслиги учун қилингани билан изоҳлади. Хитой жавоб чораларини қўллашга ваъда берди.