ДТМ иқтидорли ўқувчиларни ихтисослаштирилган мактабга саралаб беради
- 09.01.2021 20:17
- 172
- Таълим
Бугун, 9 январь куни Мирзо Улуғбек номидаги математика ва физика фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқиш истагида бўлган ўқувчилар учун тест синовлари бошланди.
Тест саволлари 30 та, яъни 20 та математика, 10 та она тили фанидан бўлиб, Давлат тест маркази томонидан тузилган.
Тест синовларида 220 нафар 7-синф ўқувчилари иштирок этади. Имтиҳон икки навбатда олинади.
Ихтисослаштирилган мактабга 7- ва 8-синф ўқувчилари қабул қилинади.
Бугун 7-синфлар учун, эртага 8-синф ўқувчилари учун имтиҳон олинади.
Маълумот учун: ушбу мактаб-интернатда ўқиш истагида жами 460 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, уларнинг 120 нафари саралаб олинади.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.
Теглар:
ДТМ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа