Дунё тан олган ўзбек тилим

2020 йил 23 сентябрь Ўзбекистон тарихидаги муҳим санага айланди.

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига бу йил 31 йил тўлади. Шу давр мобайнида тилимизнинг софлиги, илдизи узоқ йиллик тарихга бориб тақалиши, буюк аждодларимиз Имом Бухорий, Инб Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий шу тилда гаплашгани бизда фахр туйғусини уйғотади.

Тилимизнинг нуфузини ҳазрат Алишер Навоий ўзининг асарларида бениҳоя чиройли тарзда ифодалаб, дунёда сўз бойлиги бўйича етакчи ўринда туришини исботлаб берди.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 21 октябрда “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилиниши ҳам муҳим тарихий воқеликка айланди. 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб белгиланди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Президентимизнинг ўзбек тилида нуқт сўзлаши ҳақидаги хабарлар дунё аҳлини ҳам бефарқ қолдирмади. Шахсан мен Юртбошимизнинг БМТдаги нутқини эшитиб, фахр туйғусини ҳис этдим.

Шерали ТЕМИРОВ,

Самарқанд вилояти ҳокими маслаҳатчиси.