Дунёда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш ҳолатлари сони 723 700 дан ошди

Бугунги кунда дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалишини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Жонс Ҳопкинс университети онлайн-сервиси маълумотларига кўра, коронавирус инфекцияси 177 мамлакатда қайд этилган.

Ушбу касалликни 723 700 дан ортиқ одам юқтирган, 152 мингдан ортиқ одам соғайиб кетган. Шунингдек, 34 мингдан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди.

Бугунги кунга қадар, тасдиқланган касалланганлар сони бўйича AҚШ (143 мингдан ортиқ) Италия (97 мингдан ортиқ) ва Хитойни (82 мингдан ортиқ) ортда қолдирди.

Кейинги ўринларда Испания (80 мингдан ортиқ), Германия (62 мингдан ортиқ) ва Франция (40 мингдан ортиқ).