Дунёдаги энг аҳмоқона қилинган ўғриликлар

Фирибгарларга олти ой шартли қамоқ жазоси тайинланди. Қизиғи, улар ўз аҳмоқлиги туфайли адолат қўлига тушиб қолган дунёдаги биринчи ёки ягона фирибгарлар бўлмаган экан.
Кетдик. Ҳибсга тушамиз!
Қуролланиб олган қароқчи Эндрю Хенеллс Фейсбукда қўлидаги пичоқ сурати ва “Ўғирликка келдим. “Тесsо”га!” деган оддий хабарни жойлаштирганидан сўнг қўлга олинди. Шунинг ўзи полициячилар учун етарли бўлди: роппа-роса 15 дақиқадан сўнг полисия уни Норфолк графлигидаги “Тесsо” супермаркети кассасия қинида ўғирланган пичоқ ва 410 фунт нақд пул билан ҳибсга олди.
Уйни ким йиғиштириб қўйди?
2014 йилда таътилдан уйга қайтган Ланкаширлик (Англия) нафақадаги эр-хотин Пэт Дайсон ва Мартин Холтби ётоқхонада ширин уйқуда бўлган ўғрига тўқнашиб кетди. Уларни ҳайратига яқинда Полшадан бу ерга кўчиб ўтган Лукаш Чожновски уларнинг уйида нафақат барча идиш-товоқларни, балки кир ювиш машинасидаги кирларни ҳам ювиб қўйиб, супермаркетдан “бозор” ҳам қилиб қўйган экан.
Хонадон соҳибасининг тан олишича, у ва эри кетганида уларнинг уйи тоза эмас эди, лекин 28 ёшли ўғри бажонидил уйни тозлаб қўйибди. “У битта кострюлкани куйдириб қўйибди, ҳечқиси йўқ, бу ҳаммада бўлиб туради”, деган эди Пет Дайсон ўшанда. Чожновски ўғирликни тан олди ва икки йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Бир бор экан, бир йўқ экан, Дирк исмли пингвин бўлган экан...
Австралияга саёҳатга келган икки уелслик фуқаро маст бўлиб, аквапаркдан Дирк исмли пингвинни ўғирлаганидан кейин суд залида айбланувчи сифатида топилди.
Йигирма ёшли Риз Оуен Жонс ва Кери Мюлз Квинсленддаги “Голд Sоаст” истироҳат боғига бостириб кириб, делфинлар билан сузишди, ўт ўчиргич билан акулаларни қўрқитди ва бечора Диркни паркдан қочиб кетишга ундади.
Эртаси куни уйғонгач, улар хонанинг ўртасида даҳшатга тушган қушни кўрди, кейин пингвинни овқатлантириш ва душга тушириш учун “қўлларидан келганча ҳаракат қилишди”.
Улар Диркни қўйиб юбориш учун канал ёқасига олиб кетишган эди, бироқ уларни пайқаб қолган ўткинчилар полисия чақирди. Судя сайёҳларни 1 минг австралия доллари жаримага ҳукм қилиб, “камроқ ичиш”ни маслаҳат берди.
Машинани ҳам шундай олиб қочадими, галварс?
Преторияда (Жанубий Африка) бир эркак автомобил ўғирламоқчи бўлди, лекин машинанинг автоматик қулфлаш тизими ишлаб кетиб, у ичкарида қулфланиб қолди. “Стар” газетасининг ёзишича, у бир ярим соат давомида иссиқда машина ичида ўтириб, ёрдам сўраб бақирган, ўткинчилар эса кулиб, полисия келишини кутиб турган. Етиб келган машина эгаси автомобилидаги терлаб-пишиб ўтирган нотаниш одамни кўриб: “Менинг машинамда нима қиляпсиз?” деб сўради.
Полисия уни сўроқ ҳам қилиб ўтирмади. Жиноятчи қўлга олиниб, Претория полисия бўлимига олиб кетилди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.