Дунёдаги энг бахтли мамлакатлар қандай кўринишга эга?
Бахт ҳеч қандай қурилма билан ўлчаб бўлмайдиган икир-чикирлардан иборат. Шундай бўлса-да, инсон ҳар доим имконсиз нарсаларга интилишни яхши кўради. AdMe.ru сайти мамлакатлар орасида сайёранинг унчалик ноқулай бурчакларида жойлашган, аммо гўзалликлар билан ўралган бахтли мамлакатлар ўнталигини қайд қилди.
10-ўрин – Австралия
Буюк тўсиқ қоя ва бошқа қитъада бўлмаган ажойиб ҳайвонот дунёси у ёқда турсин, Австралиянинг барча табиий гўзалликларини кўриш учун бутун умр керак бўлганга ўхшайди.
9-ўрин – Янги Зеландия
Янги Зеландия сайёрадаги энг гўзал жой. У ердаги маҳаллий аҳоли доимий зилзилалар оғушида яшайди, сайёҳлар эса у ердан доимо ўзгармас мафтункорлик таровати билан қайтишади.
8-ўрин – Швеция
Ушбу мамлакат қор билан қопланган ўрмонлар, шимолий ёғду, шунингдек ҳашаматли қасрлар ва саройлар билан безатилган.
7- ўрин – Нидерландия
Нидерландия – тегирмонлар, сув босган ўтлоқлардаги оқ қўйлар, лолалар, велосипедлар ва каналлар мамлакати.
6-ўрин – Финландия
Дунёга машҳур Санта-Клаус ва Мумий-троллар ватани. Ушбу мамлакатнинг қаҳри қаттиқ, аммо ажойиб табиати инсоният тарихида энг яхши ном қолдирган шахсларни туғдирди.
5-ўрин – Канада
Дарё ва кўллар кесишиб жойлашган Канада ерлари гўё фотосессиялар учун яратилган. Миллий боғлар, осма кўприклар, айиқлар, Ниагара шаршараси – бу ерда кишини ҳар доим ҳайратланадиган мўъжизалар бор.
4-ўрин – Норвегия
Қаҳрли шимол романтикаси, муз, қояли кўрфазлар ва шимол ёғдулари бутун дунёдаги “паҳлавон” мамлакат – Норвегияда жойлашган. Бу ерда фақат қонида хавфли ва улуғвор саргузаштларга интилиши бор викинглар туғилади.
3-ўрин – Дания
Дания бу - гўзал қумли пляжлар, кўллар, пряник фермалари ва қадимги романтик қалъалар. Уларнинг баъзилари меҳмонхона сифатида сайёҳлар учун доим очиқ.
2-ўрин – Исландия
Маҳаллий ландшафт манзараси одатдагидан шунчалик узоққи, улар ҳеч қандай безаксиз фантастик фильмларни суратга олишга имкон беради.
1-ўрин - Швейцария
Европадаги энг баланд тоғли мамлакатда ҳаёт романтик тоғ ён бағирлари фонида оқади. Шунингдек, Швейцарияда бутун дунёга одамларни бахтли қилиш қобилияти билан машҳур шоколад тайёрланади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.