Дунёдаги энг ғалати шаҳарлар
Калифорния чўлининг тубида ғалати қонун-қоидасиз шаҳар бор, у ерда одамлар сув кранисиз яшайди, лекин очиқ ҳавода бадиий арт иншоотлар яратиб, концертлар ўтказишади. Ва бу ҳали ғалатиликларнинг ҳаммаси эмас!
Ушбу тўпламда биз Ердаги энг ноодатий ва ғалати аҳоли пунктлари ҳақида маълумот берамиз.
Слэб-Сити, Калифорния
Калифорниядаги Салтон-Си кўли яқинидаги чўлда, Иккинчи жаҳон уруши давридаги эски денгиз казармаси ўрнида жойлашган бу шаҳарчада қонун йўқ. Рассом Леонард Найтнинг “Нажот тоғи” катта инсталляциясини кўришингиз билан, бу ерга етиб келганингизни билиб оласиз.
Бу жойда водопровод йўқ, бироқ маҳаллий яшовчи бошқариб келадиган очиқ осмон остидаги “Range” тунги клуб бор. Шанба кунлари унинг даҳасида маҳаллий мусиқачилар чиқиш қилади ва бошқа ғалати нарсалар содир бўлади. Слэб прогрессга қарши, электр энергиясиз яшашни афзал кўрадиган “Snowbird” ҳаракати тарафдорлари, мобиль уй эгалари каби турли оломонини ўзига жалб қилади.
Супиллин, Эстония
Аслида, бу алоҳида аҳоли пункти эмас, балки Тарту шаҳрининг чеккаси. Маҳаллий кўчалар картошка, ловия ва нўхат шарафига номланган, бу эса эстонияликларни бу ҳудудни Шўрва шаҳри - Супиллин деб аташга илҳомлантирди. Гўё ўтмишда қотиб кетган жойдек паст ёғочли икки қаватли уйлар худди XX асрдаги харобаларга ўхшайди.
Централия, Пенсильвания, АҚШ
1962 йилнинг 27 май куни бу ерда шахта ёнғинлари бошланди ва орадан 60 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса ҳам, у ҳали ҳамон ёнмоқда. Аҳолининг аксарияти 1980 йилларда бошқа жойга кўчирилган, бироқ баъзилари кетишдан бош тортди.
Сайёҳлар бу арвоҳ шаҳарчани томоша қилиш учун бу ерга келишади – гарчи 10 киши бу жойни “ўз уйим” деб аташда давом этса-да (2011 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра), унинг ҳатто почта индекси ҳам йўқ.
Сетениль де-лас-Бодегас, Испания
Рио-Трехо дарёси қирғоғидаги бу кичик испан шаҳарчаси “яширин” ҳаёт кечиради: аксарият аҳоли яқин атрофдаги дарада қурилган ғор уйларида яшайди. Тоғли тизмалар иссиқ ёз ойларида сояни таъминлаб беради. Атрофдаги плантацияларда зайтун, бодом ва узум етиштирилади.
Розуэлл, Нью-Мексико, АҚШ
Айтишларича, 1947 йилнинг ёзида Розуеллда НУЖ ҳалокатга учраган. Ушбу воқеа шаҳар тақдирини бутунлай ўзгартириб юборди. Эндиликда Розуелл ўзга сайёраликлар васвасасига тушган, ҳатто маҳаллий «Макдональдс» ҳам учар ликопча шаклида қурилган. НУЖ туризми одамларни Нью-Мексикодаги ушбу кичик шаҳарчага жалб қилади, у ерда сайёҳлар НУЖ мавзусидаги кўплаб дўконларни топишлари, “Alien Zone” номаълум учувчи объектларнинг йиллик ёзги фестивалида қатнашишлари, халқаро НУЖ музейи ва тадқиқот марказида фикр алмашишлари мумкин.
Элиста, Қалмоқистон, Россия
Бу рус маъмурий марказида ҳар куни қиролга таҳдид қилинади, чунки бу ерда барча гап шахмат билан боғлиқ. Шаҳар маркази майдонидаги ерда чизилган улкан тахтада шахмат суринг ёки 1998 йил Шахмат Олимпиадасида мезбонлик қилган гумбазли “Chess City” мажмуасига боринг.
Қалмоғистон Республикаси пойтахти Элиста шаҳри машҳурлигининг яна бир сабаби, Қалмоғистон Европадаги ягона буддойи ҳудуд ҳисобланади: ҳатто Чесс ситида ҳам анъанавий будда санъати музейи бор.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.