Дунёдаги ғалати ва ғайриоддий музейлар
Бу музейларда мутантлар ва ўт ўрувчилардан тортиб, сохта суякларгача тақдим этилган экспонатларни кўриш мумкин.
“Муза” сув ости музейи. Канкун, Мексика
Маҳаллий флора ва фауна ушбу ажойиб сув ости музейдаги ўнлаб улкан ўлчамдаги ҳайкаллардан сунъий маржон рифлари сифатида фойдаланади.
Германн Бургаве музейи. Лейден, Нидерландия
Мутация тиббиёт, ботаника ва физиологияда катта кашфиёт бўлишидан ва инсон мутациясига бағишланган музейга айланишидан олдин, бу бино оддий шифохона эди. Эндиликда бу музейда банкалар, пробиркалар ва улардаги турли хил мутациялар коллекциясини кўришингиз мумкин.
Тезпишар угра музейи. Осака, Япония
Бу туннель кўринишидаги ярим шарсимон деворларда 800 дан ортиқ турли пакетли макаронлар намойиш этилган. 2000 йилда Японияда ўтказилган ижтимоий сўровда “Момофуку Андо” тезпишар угра ихтироси XX асрдаги японларнинг асосий ихтироси деб топилди.
Мегуро паразитология музейи. Токио, Япония
Ушбу музей паразитлар оламидаги 45 мингдан ортиқ экспонатларни, жумладан, маймуннинг миясига сингиб кетган мия қуртлари ва 792 сантиметрли лента қурти, ер юзидаги 10 кишидан 3 тасининг ичакларида яшайдиган паразитларни ўз ичига олади.
Ажралишлар музейи. Загреб, Хорватия
Ушбу тўпламдаги экспонатлар у тўй либосими ёки (ҳатто) болта бўлмасин, ҳар бир элемент – тўйдан кейинги муваффақиятсиз муносабатларнинг якуний босқичи ҳақида гапиради.
Париж канализация музейи. Париж, Франция
Ҳоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, канализацияга бағишланган ушбу музей 1800 йилда Париж канализациясида ташкил этилган ва у ҳали ҳам ишламоқда. Ундаги кўплаб тарихий экспонатлар номсиз ва мавзусиз тақдим этилади.
Британия ўт ўрувчилари музейи. Саутпорт, Англия
Бу музейда нафақат 200 йиллик майса ўроқ машиналари бор, балки ташриф буюрувчиларга малика Диана ва шаҳзода Чарльз ишлатган ўт ўрувчиларни ҳам синаб кўришга рухсат берилади.
Юра даври технологиялари музейи. Лос-Анжелес, Калифорния
Музей номланишининг динозаврларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ерда илмий ва бадиий нодир буюмларнинг бутун тўплами тақдим этилган.
Смитсон институти раҳбарининг сўзларига кўра, “бошқаларидан фарқли ўлароқ, бундай музейлар жуда муҳим, чунки улар илмий технологияларнинг ривожланиш тарихини кўрсатиш билан бирга одамларда фанга қизиқиш уйғотади”.
Айрим экспонатлар, масалан, рус итлари Белка ва Стрелканинг чириётган суяклари қалбаки бўлишига қарамай, гидлар уларни асл кўринишда тақдим этмоқда. Кўринишидан, музейда яна ташриф буюрувчилар ўзаро муҳокама қиладиган кўп нарса борга ўхшайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.