Дунёдаги креатив автобус бекатлари
Жамоат транспортидан фойдаланасизми? Замонавий одам бу саволга эҳтимол, ҳа, албатта, ҳеч бўлмаганда вақти-вақти билан бекатларга чиқаман, дейди. Бекат деганда сўзсиз ҳар куни кўриб юрган, кўникиб қолган, оддий, кўримсиз кичик меъморий шакллар кўз олдингизга келади. Бироқ, бу тўхташ жойлари дизайн санъатининг ҳақиқий асарлари бўлиши мумкин.
Бугунги танловимизда сиз табассум ёки чинакам ҳайрат сабаби бўлиши мумкин бўлган бир қатор ноодатий бекатларни топасиз.
Автобусдан қилинган бекат
Бу бекатни Атланталик ҳайкалтарош Кристофер Феннелл учта эски мактаб автобуси элементларидан яратди. Айтганча, ўриндиқлар ҳам автобус ичидан олинган.
ЛЕГОдан “қурилган” бекат
У Лондоннинг Режент кўчасида жойлашган. Бу ерда барча нарса, шу жумладан ёзувлар, ўриндиқ ва ҳатто шаффоф девор ҳам ЛЕГО бўлакларидан яратилган. Бекат қурилиши учун машҳур конструкциянинг 100 000 та деталидан фойдаланилган.
Мевалар кўринишидаги бекатлар
Агар сиз Япониянинг Конагай шаҳрида бўлсангиз, улкан мева ва сабзавотлар кўринишидаги ушбу ижодий транспорт тўхташ жойларини излаб кўринг.
Дубайдаги ёпиқ бекатлар
Ҳарорат деярли доимий равишда 37 даражадан паст бўлмаган мамлакатда йўловчиларни чанг бўронларидан ҳимоя қилувчи кондиционерли бекатлар ҳашамат эмас, балки заруратдир.
Париж ва Нью-Йоркдаги ИКЕА бекатлари
Узоқ вақтдан бери ўзининг оригинал рекламалари билан машҳур Скандинавия мебель ишлаб чиқарувчиси эндиликда жамоат тўхташ жойларини ҳам яшаш хоналари сифатида турли хил мебеллар билан жиҳозлаб қўйишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Калифорниядаги “Уй” бекати
Ҳайкалтарош Денис Оппенхайм томонидан яратилган ушбу ҳайратланарли Ventura бекатида автобус... уйга айланади! Кўринишидан, ижодкор ўзининг бу асари орқали йўловчиларга улар тез орада уйга қайтишларини эслатиб қўяяпти.
Апельсин рангли кит
Голландиядаги ушбу кит шаклидаги “Hoofddorp” тўхташ жойи тўлиқ полистирол кўпик ва полиэстердан тайёрланган бўлиб, бекатни синтетик материаллардан ясалган дунёдаги энг катта санъат асарига айлантирди.
Скейтбордчилар бекати
Даниянинг Копенгаген шаҳридаги оддий бекат автобус кутаётган ёшлар учун ҳақиқий саргузашт жойи.
Тарози бекат
Амстердамдаги бу жуда мунозарали бекат ўриндиғига ўтириб қолган одам мониторда ўзининг тана вазнини кўради.
Эски эшиклардан ясалган бекат
Қашшоқ шаҳарда девор ва томлари бўлган бекатлар кам. Шунинг учун шаҳар аҳолиси тўхташ жойларини яратиш учун йиғилишди: бундай бекатлардаги ўриндиқлар эски уйлардан чиққан материаллардан тайёрланди, маҳаллий рассомлар эса уларни имкон қадар безаб чиқди.
Вертикал боғ бекати
У Голландиянинг “WVTTK Architects» архитектура фирмаси томонидан яратилган. Эйндховен шаҳри марказида жойлашган “тирик девор” бироз бўлса-да, шаҳар кўчаларини кўкаламзорлаштирмоқда.
Қайта ишланган шишалар бекати
АҚШдаги Кентукки университети талабаси Аарон Скейлс томонидан яратилган ушбу тўхташ жойи юқори қувватли ЛЕД ёритгичлар билан жиҳозланган шишалардан иборат. Кун давомида шишалар орқали кириб борган қуёш энергияси тўплаган ёруғлик туни билан бекатни ёритиб чиқади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.