Дунёдаги турли давлатлар Конституциялари ҳақида қизиқарли маълумотлар

BaigeNews.kz таҳририяти дунёнинг турли давлатларининг асосий қонуни ҳақидаги қизиқарли фактлар тўпламини тайёрлади.

🔹 Сан-Марино давлатининг Конституцияси ҳақли равишда энг қадимги ҳисобланади. Ҳужжат 1600 йилда лотин тилида тасдиқланган, фақат 1974 йилга келиб унга инсон ҳуқуқлари декларацияси қўшилган.

🔹 Америкаликларнинг асосий қонуни атиги 4400 сўздан иборат бўлиб, қисқалиги бўйича рекордчи ҳисобланади.

🔹 Ҳажми бўйича эса энг йирик Конституция Ҳиндистон давлатининг асосий қонунидир. Унда 395 та модда, 12 та илова ва 500 дан ортиқ ўзгартиришлар бор. Қолаверса, у шундай мураккаб тилда ёзилганки, баъзан ҳатто мамлакат аҳолиси ҳам уни тушунишда қийналади.

🔹 Эквадор Конституцияси нафақат одамларнинг, балки мамлакат табиатининг ҳам ҳуқуқларини ифодалайди. Шу сабабли бу давлатнинг асосий қонуни “энг яшил” деб ҳам аталади. Айтганча, бу ўрмонлар кесилишини чеклаш ва қурилишларни тўхтатиш учун мунтазам равишда судларда даъво қиладиган экологларнинг фойдасига ишлайди.

🔹 Конституциясига кўра энг тинчсевар мамлакат Япония ҳисобланади. Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубияти ва АҚШ томонидан босиб олинганидан сўнг Япония давлати 1947 йилдан буён ҳеч қачон ҳарбий кучлар, урушлар яратмаслик ва халқаро низоларда куч ишлатмаслик мажбуриятини олади. Армия эса фақат ўз-ўзини ҳимоя қилиш учун мавжуд.

🔹 Худди шундай пацифистик интилишлар мальталикларда ҳам бор. Мальта ўзини “тинчликка интиладиган энг нейтрал давлат” деб эълон қилади ва ҳар қандай ҳарбий иттифоқларга киришдан бош тортиб, қўшилмаслик сиёсатига амал қилади.

🔹 Мисрнинг асосий қонунида матбуотга бағишлашган бутун бўлим мавжуд. Конституция оммавий ахборот воситалари эркинлигини кафолатлайди ва газеталарни мусодара қилиш ёки ёпилишини тақиқлайди. Ҳужжатда матбуот тўртинчи “халқ мустақил ҳокимияти” сифатида белгиланган.

🔹 Ямайка давлати Конституцияси 1962 йил 6 август (Мустақиллик куни)дан сўнг оролда туғилган ҳар бир кишига фуқароликни беришга рухсат беради. Ҳатто бу давлатда рўйхатдан ўтган кемада ёки самолётда туғилган янги чақалоқларга ҳам Ямайка паспорти берилади. Чет элда туғилган ямайкаликларнинг фарзандлари ҳам ота-оналари фуқаролиги бўлган мамлакатнинг фуқаролари ҳисобланади.

🔹 Диний постулат (исботсиз ҳам қабул қилинаверадиган дастлабки қоида)лар Конституциядан муҳимроқ бўлган давлатлар ҳам бор. Булар Эрон, Ироқ, Саудия Арабистони ва Покистон давлатлари. Ливияда асосий қонун вазифасини Қуръони Карим бажаради. Саудияликлар Конституцияга эмас, Қуръонга қасамёд қилади ва шариат қонунлари асосида яшайдилар.

🔹 Ўзбекистон Республикаси собиқ социалистик давлатлар мустақилликка эришганидан кейин биринчи бўлиб ўз Конституциясини қабул қилди.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.