Дунёнинг энг кўп миллиардерлари Хитойда яшайди

Ҳа, шундай. Айни пайтга келиб энг кўп миллиардерлар истиқомат қилувчи мамлакат Хитой ҳисобланади. Негаки, кейинги бир йил ичида бу ерда 10 миллиард доллардан кўп сармояга эга одамлар АҚШга қараганда уч бараварга ошган.

Бу ҳақда Хитойнинг “Hurun” тадқиқот компанияси ҳисоботида маълум қилинди.

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилнинг 31 январь ҳолатига кўра Хитойда, шу жумладан, Гонконг ҳамда Тайванда миллиардерлар сони йил давомида 182 тага кўпайган ҳолда 799 тага етган. АҚШда эса миллиардерлар сони 626 кишини ташкил этмоқда. Йил давомида улар сони 59 тага кўпайган.

“Hurun” компанияси раиси ва бош таҳлилчиси Руперт Хугеверфнинг айтишича, ҳозир Хитойда миллиардерлар сони АҚШ ва Ҳиндистондаги миллиардерларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ.