Душанбедаги элчихона Ашраф Ғани даврида ўтказилган Афғонистоннинг 800 минг долларини қайтаришни рад этди
Толибон ҳаракати Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига гўёки янглишиб 800 минг доллар ўтказиб юборган. Афғонистон элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбар ушбу маблағ уларга қайтарилмаслигини қатъий айтди.
«Пажвок» агентлиги маълумотига кўра, давлат тўнтариши пайтида Афғонистондан қочган президент Ашраф Ғани ҳукмронлигининг сўнгги кунларида Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонасига 786 минг доллар “хато” ўтказилган ва ҳозирда Толибон пулларни Кобулга қайтаришни талаб қилиб хат жўнатган.
«Толибон ушбу маблағни қайтаришни талаб қилишга ҳаққи йўқ, чунки Афғонистон элчихонаси Афғонистон Ислом Республикасининг расмий дипломатик департаменти ҳисобланади ва бу ерга Толибон бу борада ҳеч қандай савол беришга ҳақи бўлмаган турли хил суммалар келиб тушади", деди Душанбе журналистларига Афғонистон элчиси.
«Аксарият мамлакат каби биз Толибонни расман тан олмаймиз ва улар биздан қонуний ҳукумат пулларини қайтаришимизни талаб қила олишмайди. Ҳозир биз бу ерда яшаб, ишлайдиган кўп сонли фуқароларимиз билан кичик бир Афғонистонмиз. Душанбеда 10 мингга яқин афғонлар яшайди ва ишлайди ва биз уларга ёрдам бера оламиз”, деди Агбар.