Эгизак қиёфасида “қайтган” опа-сингиллар реинкарнацияси

Олимлар ХХ асрда юз берган реинкарнация ҳолатини ҳали ҳам рад эта олмайдилар. Вафот этган қизларнинг алоҳида белгилари улар қайта туғилгач сингилларига тўлиқ мос тушди. Бу тадқиқотчиларни руҳларнинг трансмиграцияси тўғрисида жиддий ўйлашга чорлайдиган ғалати ҳолатларнинг ҳаммаси эмас.

Поллок оиласи фожиаси

Трагедия в семье Поллок

Хексем ва Флоренция Жон-Поллок оиласида Жоанна ва Жаклин  исмли қизлари бўларди. Улар ўртасидаги ёш фарқи 5 йил эди. Оилада аслида реинкарнация мавжудлигига қатъий ишонишган, айниқса қизларнинг отаси буни исботлаш имкониятини беришни Худодан дуо қилиб сўраб юрарди.

Кунларнинг бирида Жаклин бочкага тушиб кетиб, пешонаси яраланади, кейинчалик бу яра чандиққа айланади. Жоаннанинг бадани, яъни қорни устида кўриниб турадиган нор бўларди ва у ота-онасига ҳеч қачон катта бўлмаслигини айтарди, лекин ота-она унинг сўзларига эътибор бермасди.

Тез орада бахтсизлик юз берди. Черковга бораётган қизларни машина уриб юборди. Воқеа натижасида бечора қизлар вафот этди.

Реинкарнация

Албатта, бу воқеа ота-она учун катта зарба бўлди. Ҳаёт тез суръатлар билан олдинга ҳаракатланарди ва маълум вақтдан кейин оилада эгизак қизлар туғилди. Реинкаранацияга қатъий ишонган Хексем Жон қизлари қайтганига амин эди. Хотини эса унинг фикрига қўшилмасди. Сўнг аслида ҳамма нарса унчалик оддий эмаслиги аниқланди. Қизиғи, бир қизининг пешонасида Жаклинда бўлгани каби чандиқ, иккинчисининг қорни устида худди Жоаннаникидек нор бор эди.

Жаклин, а у второй — такая же родинка на животе, как у Джоанны!

Ғалати тасодифлар шу билан тугамади. Қизлари 3 ёшга тўлганида ота-она уларга опалари ўйнаб юрган қўғирчоқларни беришди. Эгизаклар қайси қўғирчоқ кимга тегишли эканлигини билганларини кўриб, улар ҳайратга тушди.

Кейинчалик бундан ҳам ғалати ҳолатлар содир бўлиб турди. Бир куни она қизлари автоҳалокат бўлган ва марҳум Жаклин бочкага тушиб кетган кунларини муҳокама қилаётганини эшитиб қолди. Бундай лаҳзалар ҳар замон бўлиб турар, қизлар ўзлари билиши мумкин бўлмаган вафот этган опалари билан боғлиқ нарсаларни эсларди. Масалан, улар опалари ўқиган мактабни бир кўришда таниди.

Ҳақиқатан ҳам реинкарнация бўлганмиди?

Ученые много спорили раньше, и сейчас обсуждение не прекращается

Журналистлар қизлар тақдири билан фаол қизиқа бошлади. Бир куни улардан бири интервью бериб, бир вақтлар оила гарчи фожиадан сўнг бошқа жойга кўчиб кетган бўлса-да, ота-онаси ва опалари бирга яшаган уйни икир-чикирларигача эслай олишини айтди.

Бу мавзуда олимлар илгари жуда кўп баҳслашишган ва ҳозир ҳам мунозаралар давом этмоқда. Наҳотки реинкарнация содир бўлиб, вафот этган қизларнинг руҳлари янги туғилган қизларга кўчиб ўтгани рост бўлса? Нима бўлишидан қатъий назар, ҳозирга қадар ҳеч ким буни рад эта олмаган ёки илмий нуқтаи назардан қандайдир тарзда тушунтириб бера олмаган.

Баҳора Муҳаммадиева таржимаси.