«Elparvar» - Самарқанд кинотеатрларида

Яқинда "Ӯзбеккино" Миллий агентлиги буюртмаси асосида «Elparvar» тарихий бадиий фильми суратга олинди.

20 мартдан ушбу ўзбек кино саноати маҳсулоти Самарқанд шаҳридаги "Шарқ юлдузи" кинотеатрида намойиши бошланди.

Режиссёр Абдувоҳид Ғаниев ҳамда продюсер Зафар Йўлдошев томонидан суратга олинган мазкур бадиий фильм воқеалари Бухоро ва Хива шаҳарлари ҳамда Тошкент вилоятида бўлиб ўтган. Бош ролларни ёш актёр Абдуғофур Исаханов ҳамда актриса Феруза Юсуповалар ижро этишган.

Бундан ташқари Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммад Рафиқов, Шафоат Раҳматуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов, Тоҳир Саидов, Сейдулла Молдаханов, Лола Элтоева, Фарҳод Абдуллаев, актёрлар Алишер Узоқов, Жамшид Сагатов, Турғун Бекназаров, Анжелика Эсимбетова, Азим Йўлдошев сингари актёр ва актрисалар фильмда турли ролларни ижро этишган.