Хўжалар, Жоби, Айғирбулоқ... Жомбойда 28 та қишлоққа ном берилди

Самарқанд вилоятидаги айрим номсиз аҳоли пунктларини номлаш тўғрисида

 Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4 ва 9-моддаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 27 сентябрдаги экспертиза хулосаси ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2022 йил 26 августдаги (13-13/288-сон) йиғилиш баённомасини инобатга олиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтинчи чақириқ етмиш олтинчи сессияси ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1. Жомбой туманидаги номсиз аҳоли пунктларининг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси (Жабборов), вилоят статистика бошқармаси (Абдиев), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Қувондиқов), Жомбой тумани ҳокими (Собиров) мазкур қарорнинг иловасида кўрсатилган аҳоли пунктлари номларини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

3. Вилоят ички ишлар бошқармаси (Маматов), Жомбой (Собиров) тумани ҳокимлиги номланган аҳоли пунктларига аҳолини рўйхатга қўйиш ҳамда тегишли йўл белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга оширсин.

4. Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси (Қувондиқов), вилоят қурилиш бош бошқармаси (Ҳамидов), Жомбой (Собиров) тумани ҳокимлиги биргаликда номланган аҳоли пунктларига белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа ва кўрсаткич белгиларининг ўрнатилишини таъминласин.

5. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари – матбуот котиби (М.Мирзаев), вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” МЧЖ (А.Анваров) мазкур қарорнинг “Зарафшон”, “Самаркандский вестник”, “Овози Самарқанд” газеталарида чоп этилишини ҳамда Lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига ўрнатилган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.

6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (Ш.Жўрақулов) ва вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Ш.Темиров) зиммасига юклансин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 Кенгаш раиси                          Э. Турдимов

2022 йил 15 ноябрь

***

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 15 ноябрдаги VI-76-216-7-0-K/22-сонли қарорига илова

Жомбой туманидаги ном берилаётган аҳоли пунктлари рўйхати

Т/р

Географик объектнинг жойлашган ўрни

(МФЙ)

Ном берилаётган аҳоли пункти

Республика экспертиза комиссияси хулосаси

       1.             

Саричaшма

Саричашма-1

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       2.             

Тўққизбой

Бақалчоқ

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       3.             

Қўлбости

Хўжалар

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       4.             

Қанғли

Қанғли

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       5.             

Деҳқонобод

Жоби

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       6.             

Бешбола

Хонқишлоқ

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       7.             

Олмазор

Уюрувчи

 

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       8.             

Олмазор

Найман

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

       9.             

Олмазор

Олмазор

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   10.             

Қўрғонсаламон

Айғирбулоқ

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   11.             

Қўрғонсаламон

Деҳқонобод

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   12.             

Ширинкент

Чорвадор

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   13.             

Ширинкент

Қўриқ

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   14.             

Қорамўйин

Митан

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   15.             

Қорамўйин

Қораки

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   16.             

Каттақишлоқ

Шайман

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   17.             

Талдираззоқ

Мирза Қанғли

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   18.             

Ғазира

Ғазира

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   19.             

Ғазира

Ғаровтепа

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   20.             

Ғазира

Наврўзтепа

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   21.             

Найман

Қораариқ

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   22.             

Найман

Бешўғил

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   23.             

Эски Жомбой

Жонхўроз

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   24.             

Эски Жомбой

Эски Жомбой

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   25.             

Эски Жомбой

Бешсаид

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   26.             

Кўкгумбаз

Пирдан

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   27.             

Кўкгумбаз

Яллама

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ

   28.             

Кўкгумбаз

Чимқўрғон

Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ