Энг иқтидорли ёш банкирлар Президент Академиясида ўқийди
Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Самарқанд Давлат университети билан ҳамкорликда "Энг иқтидорли ёш банк ходими" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтмоқда.
Танловнинг биринчи босқичи барча банкларнинг ёш ходимлари ўртасида ўтказилиб, улардан 84 нафар номзод танлаб олинди. Танловнинг иккинчи босқичида онлайн тестлар натижасига кўра 44 нафар ёш банкир кейинги босқичга саралаб олинди.
Учинчи босқичда номзодлар касбий билим малакаси, яъни иқтисодиёт, банк иши, инвестиция, бизнес ва бошқа иқтисодий соҳалар бўйича баҳоланмоқда. Синовда энг юқори балл тўплаган 19 нафар ёш банк ходими шу йил март ойининг охирги ҳафтасида ўтказиладиган финал босқичида маҳоратларини синовдан ўтказади. Улар орасидан бир нафари танлаб олинади.
Эслатиб ўтамиз: Танловнинг финалида иштирок этган 19 нафар ёш банкирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг Самарқанд филиалида ташкил этиладиган малака ошириш курсларида “Инновацион бошқарув” ва “Бошқарув маҳорати” йўналишлари бўйича ўқиш учун йўлланма берилади.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.