Энг катта ва жуда кичик мия
Мия танадаги сезги аъзоларидан олинадиган сенсор маълумотларни қайта ишлаш, режалаштириш, қарор қабул қилиш, мувофиқлаштириш, восита назорати, ҳиссиётлар, эътибор ва хотира каби функцияларни ўз ичига олади.
ADVICE.NEWS дунёдаги турли жонзотлар мияси ҳақидаги қизиқарли фактлар билан ўртоқлашди.
Эҳтимол, дунёда энг кичик мия ҳашаротларникидир. У 1 миллионга яқин нейронни ўз ичига олади (инсон миясида 86 миллиардга яқин нейрон мавжуд).
Шу билан бирга, олимларнинг фикрига кўра, Ердаги энг катта мия кашалот кити каби денгиз сут эмизувчисида мавжуд. Оғирлиги тахминан 45 тонна келадиган кашалот миясининг оғирлиги ўртача 8 килограммга тенг ва миясининг массаси танаси массасига нисбати тахминан 5500/1ни ташкил қилади.
Чумолининг мияси қанақа?
Чумолилар миясининг тузилиши унчалик ғайриоддий бўлмаса-да, у ҳали ҳам олимларни ҳайратда қолдириб келмоқда. Уларнинг мияси асосан маълумотни қабул қилиш ва ўйлаш учун мўлжалланган учта ассоциатив ҳужайра -ганглийлардан иборат.
Қайси жонзотлар миясиз яшайди?
Денгиз юлдузлари каби мавжудотларнинг тана тузилиши умуман асаб тизимининг мавжудлигини кўзда тутмайди.
Агар медузалар ҳақида гапирадиган бўлсак, уларда асаб тизими бор, бироқ мияси йўқ.
Шу билан бирга, медузаларнинг бир тури ҳатто ухлаши мумкин - миясиз ҳайвонларнинг уйқуга кетишининг ўзи ноёб ҳолат.
Қайси жонзот одамдан кўра ақллироқ?
Шимпанзелар ақлий қобилиятлари билан одамларга жуда ўхшаш ва бошқа жонзотлар орасида одамлардан кейинги таассурот қолдирадиган кўникмаларнинг бутун мажмуаси - когнитив қобилиятларига эга.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.