Энг машҳур фирибгарлар: улар одамларни қандай қилиб алдаган?

Дунёда сохта илмий фаолият билан шуғулланиб, ўз манфаатлари йўлида бошқаларнинг билимсизлигидан фойдаланиш орқали бойлик орттирган моҳир фирибгарлар кўп бўлган. Уларнинг баъзилари археология билан шуғулланган ва “шов-шувли” топилмалари билан барчани ҳайратда қолдирган, бошқалари эса ёрдамга муҳтож беморларни даволашга ҳаракат қилиб, ўзларини шифокор деб танитган.

Бугун тарихдаги энг таниқли шарлатан ва лўттибозлар ҳақида сўз юритамиз. Мақоламиз охирида эса одамларга ҳатто оддий ёмғирни сотишга муваффақ бўлган олим ҳақида билиб оламиз.

Синъити Фудзимура

Япониялик Синъити Фудзимура 1950 йилда туғилган ва болалигида  уйининг орқасида қадимги сопол буюм топиб олгач, археология билан қизиқа бошлаган. 25 ёшида у ҳамкасблари билан бирга қадимий буюмларни излаш бўйича ташкилот яратди. Қимматбаҳо топилмалари ва  тарихий ҳужжатларини ўзи ясаган ва шу туфайли “илоҳий қўллар” лақабини олган.

Исторические кадры с Синъити Фудзимура

Фудзимура ёзувларига шубҳа билан қараган ва танқидий мақолалар билан чиқиш  қилган баъзи олимлар ҳақ бўлиб чиқди. 2000 йилда Фудзимура ва унинг жамоаси 570 минг йил олдинги қадимий буюмлар топганини эълон қилишди. Бу янгилик кўпчиликни қизиқтирди, лекин кейинчалик Mainichi Shimbun газетасида археолог томонидан уларни тасодифан топиш ниятида олдиндан кўмиб ташланган “топилмалар” фотосуратлари эълон қилинди. Синъити эса фирибгарлигини тан олиб, ўз обрўйига доғ туширди.

Хван У Сок

Исторические кадры с Синъити Фудзимура

Илдиз ҳужайраларини ўрганиш бўйича етакчи мутахассис деб ҳисобланган Жанубий кореялик ветеринар Хван У Сок 2005 йилгача илмий жамоатчиликда ўз обрўсига эга эди. У итнинг клонини ўстира олишга қодирлигини эълон қилди ва бу чин ҳақиқат эди. Бир вақтнинг ўзида у тўсатдан одамни ҳам клонлай олганлиги ҳақида гапира бошлади. Аммо 2006 йилда ўтказилган текширув натижалари олимнинг илмий ишларининг аксарияти сохталаштирилганлигини кўрсатди.

Илгари уни илмий қаҳрамон деб билган Корея ҳукумати унинг тадқиқотларини қўллаб-қувватлашни тўхтатди. Олим ҳали ҳам илмий муассасаларининг бирида ишлайди. Эндиликда у чўчқаларнинг илдиз ҳужайралари билан ишлашда давом этмоқда.

Чарлз Хэтфилд

Чарлз Хэтфилд за работой

ХХ асрнинг бошларида АҚШда қурғочилик юз берди ва одамлар ёмғир ёғдириш йўлларини излай бошлади. Баъзилар осмонга қуролдан ўқ узар, бошқалари эса қушлар ёрдамида ёмғир булутларини чақириш мумкинлигига амин бўларди. Шунда америкалик Чарлз Хэтфилд баландликда жойлаштирилганда, ёмғир чақира оладиган 23 та кимёвий бирикмани ишлаб чиқди. 1904 йилда у акаси билан бирга баланд минора қуриб, аралашмани ишлатиб кўрган эди, ҳақиқатан ҳам ёмғир ёға бошлади. Шундан сўнг ака-укалар 500 дан ортиқ буюртмаларни бажаришди.

Бир куни Сан-Диего ҳокимиятининг буюртмасидан сўнг чақирилган ёмғир кучли вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Биродарларга хизматлари учун тўлов қилинмади, ҳатто зарарни қоплаб бериш талаби қўйилди.

Бирикмасида нима борлигини ҳеч кимга айтмаган Чарлз Хэтфилд энди товламачилар қаторига қўшилди. У ҳақида “Ёмғир сотувчиси” фильми суратга олинган.

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Чарлз Хэтфилд тарихдаги энг сирли одамлардан бири ҳисобланади.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.