Ер эгасиз эмас

«Ўзагроинспекция»нинг Жомбой тумани бўлими томонидан 2020 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан фойдаланишда қонунчилик ижроси юзасидан 75 маротаба назорат тадбирлари ўтказилди.

Мазкур тадбирларда 42 ҳолатда ер ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилиши содир этилгани аниқланди.

Жумладан, 19 ҳолатда тумандаги фермер хўжаликлари томонидан ерлардан хўжасизларча фойдаланилаётганлиги кузатилди ва суд қарори билан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.

16 ҳолатда фуқаролар томонидан фермер хўжаликлари ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани ва қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланди. Қурилиш ости майдонлар учун 42 миллион 628 минг сўм зарар ҳисобланиб, туманлараро фуқаролик судига даъво аризаси киритилди.

«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати.