Ер қаъридаги олам: Унинг мавжудлиги ҳақида далиллар бор

Америкалик адмирал Ричард Берд ўз кундаликларида ана шундай шов-шувли маълумотни ёзиб қолдирган. Унда Ричард Арктикада, кейин Антарктидада туйнук кўрганини айтган. У орқали сайёрамиз ичига кириш мумкин экан.

Кейин адмирал Антарктидадаги немис ер ости шаҳрини йўқ қилиш учун юборилган эскадрага бошчилик қилган. Бироқ, эскадра кемаларига сирли учар дисклар сув остидан чиқиб ҳужум қилган.
Тибет муқаддас китобларида ерости Агарти дунёси мавжудлиги ҳақида жуда кўп гувоҳликларни учратиш мумкин. ХХ аср бошларида унга тушиш йўллари СССР ва Германия махсус хизматлари қидиришган. Хўш, Ерости дунёси хақиқатан мавжудми?
Далилларга ишониладиган бўлса, ҳа, Ер остида ҳам олам бор.

Математик далил

Инсоният сайёра қаърига қанчалик кириб борган? Маълумки, Ерни 12 262 метр чуқурликкача ковлаб боришга муваффақ бўлинган, натижада энг чуқур Кола қудуғи пайдо бўлди. Аниқланишича, бунгача Ер қаъри мантия тузилиши ҳақидаги маълумотлар хато бўлиб чиқди.

Гап шундаки, Ер қаърида – марказида металл Ядро мавжудлиги ғоясига атиги юз йилдан кўпроқ вақт бўлди. Ер қаъри бўшлиғи ҳақидаги назарияга эса бир неча минг йил.

Ер ичи бўшлиғи ҳақида биринчи бўлиб Эдмунд Галлей – бу ўша номдаги кометани кашф қилган астроном –узоқ ҳисоб-китоблардан кейин баён қилган. Ер ичи бўшлиғи ҳақидаги бу назарияни ҳозирги замон математикаси асосчиларидан бири Леонард Эйлер XVIII асрда тасдиқловчи мақола эълон қилган. Олим адмирал Берддан кўп йиллар олдин буни таъкидлаган: Сайёра қутбларида унинг қаърига элтувчи туйнуклар бор!
“Ер марказида металл Ядро эмас, ички Қуёш бор, у сайёра қобиғи ичкари томонини ёритади, у ерда ўз аҳолиси бор”, деди олим.

Географик далил

Ер ҳажми ўзгармас эмас. Сайёра кенгаяяпти. Олимларнинг маълумотларига кўра, Америка Европадан ҳар томонда икки сантиметр узоқлашяпти. Бир пайтлар битта материк бўлган қитъалар шу тариқа бир-биридан узоқлашган. Агар харитада Американи Европага туташтирсангиз бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз, дейди олимлар.

Хўш, Сайёранинг ягона материги нега икки қисмга бўлиниб кетган ва ҳозир ҳам бир-биридан нега секин-аста узоқлашмоқда. Ушбу кенгайиш учун материя қаердан олинади?
Немис олими Эмиль Вихортнинг 1896 йилда таъкидлашича, сайёра агар мантия қобиқ металл ядродан иборат бўлса, бу саволга жавоб бериш қийин. Вулқонлар ўз фаолиятида Ер юзига 600 000 тонна чиқинди чиқариб ташлайди. Агар Ер қаъридан у пайдо бўлгандан буён чиқариб ташлаётган газ, буғ, лава, магма ҳисоблаб чиқилса, босим пасайиб вулқон отилиш тўхтаган бўларди – у эса давом этяпти. Демак, Ер қобиғи ичида материяни синтезлайдиган қандайдир механизм мавжуд. У худди Қуёшдан келаётган иссиқлик ва радиация оқимига ўнлаб материя ҳосил қилади ва сайёра ҳажмини кенгайишига сабаб бўлади.

Ой далили

Маълумки, Ой сайёрамизга жиддий таъсир ўтказади. У дунё океанлари суви кўтарилиши ва пасайиши кўринишида намоён бўлади. Ер остида магма қайнайди, у Ойга ҳам таъсир қилади. Аммо Ерости мантияси тўлқини бир текисда эмас, экваторда кўпроқ қутбларда эса деярли сўнади.

Хуллас, биз яшаётган Ернинг турган-битгани жумбоқ. Афсонавий манбаларга кўра Ер қаъри олами чинакам жаннат. У ерда доимий ҳарорат 28 даражадан ошмайди, табиий офатлар рўй бермайди, қуёш радиацияси йўқ. Бироқ Ер қаърида яшовчи аҳоли Ер устида яшовчи ўз қўшниларини кўп ёқтирмайди, ўз дунёларига фақат танланганлардагина ўтказишади...

Т.Шомуродов тайёрлади.