Ер сайёраси ҳақида ҳайратланарли фактлар

Инсоният аллақачон ўз сайёраси ҳақида ҳамма нарсани билиб олганга ўхшайди. Аслида эса бундай эмас. Ер ҳеч ким билмайдиган кўплаб сирларни сақлашда давом этмоқда ва инсоният ҳатто келажакда бу сирларнинг ҳаммаси ҳақида билиб олиши даргумон.

Бугун, ҳатто одамлар хаёлига ҳам келтирмаган баъзи фактлар билан танишишни таклиф қиламиз.

Дунёдаги энг баланд тоғ

Гавайидаги Мауна-Кеа вулқонининг баландлиги 4205 метрни ташкил қилади, лекин агар унга ўзининг сув ости қисмини қўшсангиз, бу дунёдаги энг баланд тоғ эканлиги аён бўлади Мауна-Кеанинг баландлиги 10203 метрни ташкил қилади. У Эверестдан 1355 метр баланд!

Ер ва космос ўртасидаги чегара

Сайёра атмосфераси ва космос ўртасидаги шартли равишда белгиланган чегара Карман чизиғи деб аталади. У денгиз сатҳидан 100 километр баландликда жойлашган.

Ердаги энг қуруқ жой

Антарктидадаги муздан холи энг катта - тахминан 8 минг квадрат километр жойни эгаллайдиган ҳудуд Мак-Мердо қуруқ водийларидир.

Чучук сув ердаги умумий сувнинг атиги 3 фоизини ташкил қилади

Дунё сув ресурсларининг 97 фоизини шўр сув ташкил қилади. Қолган 3 фоизи эса чучук сувдир. Сайёрадаги чучук сувнинг 70 фоизи музликлардабўлса, 20 фоизи Россиянинг Байкал кўлида тўпланган.

Энг қадимги ибодатхона Туркияда топилган

Туркиядаги Қоринли тепалик, шунингдек, киндик тепалиги сифатида ҳам танилган Гёбекли-Тепе(Göbekli Tepe) энг қадимги диний меъморий иншоот, деб эътироф этилди. Тахминларга кўра, бу ибодатхона милоддан аввалги 9500 йилда, яъни Зиггурат (қадимги Месопотамия ва Эламдаги кўп қаватли диний бино) дан 5000 йил олдин қурилган.

Ой қандай пайдо бўлган?

Бу саволга ҳали ҳам аниқ бир жавоб йўқ. Энг асосли назария шундан иборатки, тахминан 4,5 миллиард йил муқаддам Марс катталигидаги улкан метеорит исиб турган Ер билан тўқнашиб кетган. Зарба натижасида отилиб чиққан барча нарса тортишиш кучи таъсирида бирлашиб,сайёрамизнинг ягона сунъий йўлдошига ҳаёт берган.

250 миллион йилдан сўнг қитъалар ўзининг асл шаклига қайтади

Гарчи ақлбовар қилмайдиган даражада бўлса-да, сайёрамизнинг барча қитъалари секинлик биланҳаракатланади. Бу олимларнинг маълум вақтдан кейин барча қитъалар Пангеа Ультима (Сўнгги Пангеа) деб номланган улкан ҳудудда бирлашади, деб тахмин қилишига ундаяпти.

Зулматдаги Сайёра

Қуёш ва электр энергиясига қарамай, Ернинг 70 фоизидан ортиғи денгиз ва океанлардан иборат эканлигини унутмаслик керак. Агар ёруғлик фақатсувдаги 200 метр чуқурликкача сингиб боришимумкинлигини ҳисобга олсак, сайёрамизнинг аксарият қисми доимо зулматда эканлиги аён бўлади.

Тинч океанидаги иккита марказий атоллар бир-бирига жуда яқин, лекин улар орасидаги вақт фарқи - бир суткадан зиёд

Самоа архипелаги ва Марказий Полинезия Спорада(ороллар гуруҳларининг номи)лари бир-биридан атиги икки минг километр узоқликда бўлишига қарамай, улар орасидаги вақт фарқи 25 соатни ташкил қилади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.