Ер юзидаги физика қонунларига зид жойлар

Сайёрамизда тортишиш кучи ва физиканинг барча қонунларига қарши чиқадиган кўплаб аномал зоналар мавжуд. Гўёки, бу ерда табиат ўзгача қонунлар асосида яшайди. Бу жойларни кузатиб турганингизда фақат битта савол туғилади: бу қандай ишлайди?

Мьянмадаги осма қоя

Чайттийо ибодатхонаси ёки Олтин тош – бу Мьянмадаги Чайттийо тоғининг тепасида жойлашган кўп тонналик гранит тош. Бу тош жарлик ёқасида туради ва шамолда тебранади. У қулаб тушаётгандай туюлади, лекин 2500 йилдан бери ўз мувозанатини сақлаб келмоқда.

Тошнинг ўзи ҳеч қандай тарзда ўрнатилмаган ва у силкинади, ҳатто унинг остидан арқон тортилиши мумкин. Маҳаллий аҳоли уни юпқа зарварақ билан қоплаб, зиёратгоҳга айлантирган.

Тоғ этагидаги қарши тортишиш йўли

Кажется, что дорога прямая, однако бутылка катится вниз

Арманистондаги Арагац тоғининг этаги тортишиш аномалияси деб аталади. Бу ердаги маҳаллий дарё 20 даража бурчак остида юқорига қараб оқади ва агар сиз велосипедда тоққа қараб чиқсангиз, транспортингиз нишабга айланиб кетади.

Хўш, нега шундай бўлади? Албатта, бу ерда физика қонунларининг бузилиши йўқ. Арагац яқинидаги йўл – бу саҳродаги саробга ўхшаш кенг тарқалган ортик иллюзия. Рельеф хусусиятларининг тузилиши туфайли енгил қиялик тепаликка ўхшайди.

Тескари шаршара

 Феномен заключается в порывах ветра, которые и уносят потоки воды в обратную сторону.

Гавайидаги Вайпугия, Австралиянинг Жанубий Сидней ва Буюк Британиядаги Киндер шаршаралари ўзига хос оқими билан ажралиб туради. Бу ерда сув пастга эмас, юқорига кўтарилади.

Ён томондан қараганда, ердаги тортишиш қонунлари бу ерда оддийгина ўчирилиб қўйилганга ўхшайди. Бироқ, дарёга яқинлашганингиз сари бу мўъжиза дарҳол йўқолади.

Гап шундаки, ҳодиса шамол оқимидан келиб чиқиб, у сув оқимларини тескари йўналишга ҳайдайди. Шамол қанчалик кучайса, жилға ҳам шунчалик баланд кўтарилади. Бу ерда шамол сониясига 15-20 метргача етиши мумкин.

Прейзер аномал зонаси

Калифорниянинг Санта Круз шаҳри яқинида аномал жой бор, у ерда компас ишламайди, тўплар тескари йўналишда нишаб юради, одамлар бош айланиши ҳолатида бўлиб туриб, жисмонан ер тортишиш кучи бузилишини ҳис қиладилар.

Гап Жорж Прейзер кулбаси ҳақида кетмоқда. Баъзи тадқиқотчилар муаммо магнит майдонининг бузилишда деб айтса, бошқалари бу ерда бошқа бир сабаб бор, деб ҳисоблашади.

Бироқ расмий илм-фан бу зонада ҳеч бир қизиқ нарса топмади. Ушбу аномалия кенг тарқалган инсон кўзини алдайдиган оптик хаёлдир. Ушбу жой ҳақидаги барча миш-мишлар шунчаки “Сирли зона” деб номланган атрракционнинг реклама кампаниясидир.

Бу ердаги барча қурилмалар 18 даража қияликка эга. Бу кўзга кўринмайди, аммо сайёҳлар вестибюляр аппарати (гавда мувозанатини идора қиладиган орган)ни алдашга қодир. Ишдан чиққан компасларни эса тупроқда ҳаддан ташқари зиёд тўпланган темир миқдори билан изоҳлаш мумкин.

Сиз қандай аномал жойларга дуч келгансиз?

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.