Ереван яқинида 4,7 балли зилзила қайд этилди
- 14.02.2021 13:20
- 53
- Хориж
Еревандан саккиз километр жануби-шарқда 4,7 балли зилзила бўлди, деб хабар қилди Арманистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.
Вазирлик маълумотига кўра, Арманистон пойтахтида 5-6 баллик силкиниш сезилган. Баъзи биноларнинг томи қулаган.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян вазиятни шарҳлар экан, катта зарар ва талафотлар юзага келмаганини маълум қилди. Хусусан, республика пойтахтида бир уй зарар кўрган ва бир киши жароҳат олган.
Уяли алоқа тармоғида қўнқироқлар сони ошиши сабабли алоқа соҳасида маълум носозликлар вужудга келган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа