Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Эркак 20 йил олдин унга қарата отилган ўқдан ҳалок бўлди

Одамларнинг омадсизлиги ҳақида кўплаб ҳикоялар бор, бироқ Генри Зигланд барча даврлардаги энг катта муваффақиятсизликка учраган киши “унвон”ига лойиқ бўлди.

1905 йилда Техаснинг Ҳани-Гроув шаҳридаги фермер ўша пайтда яхши кўрган қизи Мейси Тичнорни ташлаб кетди. Айрилиқдан қаттиқ хўрланган Мейси ўз жонига қасд қилди. Шунда қизнинг акаси жиноятчидан қасос олишга қарор қилди.

Мейсининг акаси Генрининг фермасига бостириб кириб, унга қарата ўт очди, уни ўлдирдим деб ўйлади ва ўзини ҳам отиб ўлдирди.

Шундай бўлдики, ўқ Генрига салгина тегиб ўтиб уни йиқитиб, дарахтга кириб кетди.

Орадан 20 йил ўтди, уддабурон фермер ўз мулкидаги бир нечта дарахтни кесишга қарор қилади.


Дарахтлардан бири жуда катта бўлиб чиқди. Генри қийналиб ўтиришни истамасдан шунчаки дарахт танасида бир нечта тешик ўйди ва тешикларни динамит билан тўлдирди.

Ҳаммаси қандай тугаганига тушуниб етгандирсиз? Ҳа! Дарахт портлатилди, у ташлаб кетган қизнинг акаси отган ўша ўқдан ҳалок бўлди.

Воқеа маҳаллий янгиликларга айланиб, газеталарда чоп этилди.

Ўшандан бери шўрлик фермер қиссаси бутун дунёга тарқалди ва ҳозиргача турли нашрлар томонидан айтилиб келинади.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.