Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ерларни хусусийлаштириш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Фақат бунинг тартиблари бор

Шу йил 15 ноябрда қабул қилинган “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:
- юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
- фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
- хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
- бўш турган ерлар.
Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:
- умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
- ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.
Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
- хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
- ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
- ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
- аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
- давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
- хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
- аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
- хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.
Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.
Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати.