Эронда юнон-рум кураши чемпиони қатл этилди

Эронда мамлакатнинг юнон-рум кураши чемпиони Навид Афкари қатл этилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Афкари 2018 йилда ҳукуматга қарши намойишларда иштирок этгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Шунингдек, спортчи мамлакатда амалдаги тизимни ағдариш учун махсус гуруҳлар ташкил этганликда ҳам айбланган.

Спортчини авф этишни сўраб, UFC раҳбари Дэйна Уайт ва АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳукуматига мурожат қилган эди. Бироқ Эрон ҳукумати жазони ижро этди.