Эроннинг бугун, 5 август куни Исроилга ҳужум қилиш эҳтимоли борлиги маълум қилинди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен G7 мамлакатларидаги ҳамкорларни Эрон ва "Ҳизбуллоҳ" томонидан Исроилга бугун бошланиши мумкин бўлган ҳужум ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда  Axios портали манбаларга таяниб хабар бермоқда.

"Блинкен, АҚШ ҳужум қачон бошланишини аниқ билмаслигини айтди, аммо улар келаси 24-48 соат ичида, яъни манбаларга кўра, душанба куни бошланиши мумкинлигини таъкидлади", деб ёзади газета.

Axios манбаларининг таъкидлашича, давлат котиби иттифоқчилар билан мувофиқлаштириш ва Эрон ҳамда "Ҳизбуллоҳ"га дипломатик босим ўтказиш учун конференция чақириб, оқибатларни иложи борича "минималлаштириш"га ҳаракат қилмоқда. Блинкен бошқа давлатлар ташқи ишлар вазирларини Эронга дипломатик босим ўтказишга чақирди.

News Arabia телеканали Ғарб разведка маълумотларига таяниб, Эрон 12-13 августда ўтадиган Тиша бе-Ав – яҳудийларнинг мотам ва қайғу кунида Исроилга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган.

Исроил Қуддус ҳудудида етакчилар учун бункер тайёрлаган.