Эртага, 4 декабрь куни Самарқандда Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади

«Пахтакор» — «Насаф» жамоалари беллашувига соат 16:00 да старт берилади.

Ташкилотчи - ПФЛ футболга қадар бир қатор тадбирларни режалаштирган. Бугун, 3 декабрь куни «Alexander» меҳмонхонасида «Пахтакор» ва "Насаф" жамоалари бош мураббийлари ва икки футболчи иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Шунингдек, кубок автобуслардан иборат кортежда шаҳар бўйлаб айлантирилди.

Эртага, 4 декабрь куни соат 10:00 дан 14:00 гача Ўзбекистон "Cоcа-Cоlа" кубоги Регистон майдонида қад ростлайди.

«Динамо» стадионига кириш дарвозаси ёнида соат 15:00 дан бошлаб шоу-концерт дастури ўтказилади. Учрашувнинг танаффус қисмида ва сўнгида ўзбек эстрада юлдузи Райҳона қўшиқ ижро этиши айтилмоқда.