Ерёнғоқ мойи олмосга айланишини биласизми? Товуқнинг туш кўришини-чи?

🔹 Ўртастатистик одам ДНКсининг барча занжирлари Қуёшдан Плутон сайёрасигача бўлган масофадан 17 баравар узунроқ.
Инсон танасида тахминан 37 триллион ҳужайралар мавжуд, агар ҳар бир ҳужайра ДНКлари ёйилиб, молекулалари бир-бирига яқин жойлаштирилса, уларнинг умумий узунлиги 2х1014 метрга етади, бу Қуёш ва Плутон ўртасида 17 марта саёҳат қилиш учун етарли.



🔹 Тўғри қарор қабул қилиш учун мияга глюкоза керак.

🔹 Замонавий эр-хотинлар бир-бири билан кунига атиги тўрт дақиқа вақтини ўтказади. Бунга иш соатларининг кўпайиши, фарзандлар, телевизор, интернет, бошқа машғулотларга чалғиш, уй ва оиладаги мажбуриятлар сабаб бўла олади.

🔹 Олимлар ёқимтой ҳайвонларни томоша қилиш стресс даражасини икки баравар камайтиришини исботладилар.



🔹 Тадқиқотга кўра, аёллар эркакларга қараганда тез-тез кўзини милтиллатади. Аёллар 19 марта кўз милтилатган бир пайтда эркаклар фақат 11 марта милтиллатишга улгуради.

🔹 Агар одамнинг кўз гавҳари олиб ташланса, у ультрабинафша рангини кўра олади.



🔹 Уй мушукларининг хириллашуви ҳар доим ҳам бир хил эмас. Улар кузатуви эгасидан овқат сўраб уринганда, мушукчаларнинг миёвлаши ёки бола йиғисига ўхшаш овоз “аралаштириб” хириллашини кўрсатди.

🔹 Япония аҳолиси атиги 100 кишини ташкил қиладиган Аошима оролида 400 дан ортиқ мушук бор. Шу сабабли бу жой “Мушуклар ороли” номини олган.



🔹 Товуқлар туш кўриши мумкин, бу олимлар товуқлар ухлаганида кўзларини ҳаракатга келтира олишларини аниқлаганларида маълум бўлди.

🔹 Ерёнғоқ мойи ниҳоятда катта босим остида олмосга айланади.

🔹 Дунёда жуда кам учрайдиган икки қорачиқли кўз эгалари бор.

Баҳора тўплади.