Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилишига 6 ойдан қамроқ вақт қолди
- 08.07.2021 10:51
- 178
- Ўзбекистон
Давлат хизматлари агентлиги эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун кам муддат қолгани ҳақида эслатма билан чиқди.
Маълум қилинишича, бугунги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаатчиларга тез ва қулай тарзда хизмат кўрсатиб келинмоқда.
Хусусан, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.
Шунингдек, эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Теглар:
ҳайдовчилик гувоҳномаси