Етти кунда 1189 нафар абитуриент тест синовларида қатнашмади

Олий таълим муассасаларида таҳсил олиш учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар Самарқанд шаҳридаги бешта катта йиғимли бинода икки навбатда (ҳар бир навбатда 3060 нафардан) тест синовларидан ўтмоқда.

– 29 июль - 4 август кунлари 42 минг 840 нафар абитуриент тест топшириши режалаштирилган эди, – дейди Давлат тест маркази вилоят бўлими раҳбари Носир Эшонқулов. – Аммо уларнинг 1158 нафари имтиҳонларда қатнашмади. Шунингдек, 31 нафар абитуриент шпаргалкадан фойдалангани, белгиланган талабларни бажармагани ва бировнинг ўрнига киришга урингани учун имтиҳондан четлатилди.

Абитуриентларнинг ота-оналари  ва яқинлари test 2019.uz сайти орқали Самарқанд шаҳридаги ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидаги тест жараёнларини онлайн кузатиб бориши мумкин. Бунинг учун test 2019.uz га кирилади ва вилоят белгиланиб, керакли бино танланади.

Тест синовларида иштирок этган абитуриентлар имтиҳон топширган кунидан бир кун ўтгач, ўз балларини Давлат тест маркази сайти орқали билиб олмоқда.