Европа Украинага қўшин юборишга тайёр. Америкада яшаш учун “олтин карта”лар жорий этилади. Туркманистонда хотин-қизларга 60 манатдан берилади

🔹 АҚШ суди Трамп маъмуриятига хорижий ёрдамни очиш учун икки кундан камроқ вақт берди. Федерал судья ҳукуматни 13 февралдаги USAID ва Давлат департаменти дастурларини молиялаштиришни тиклашни талаб қилган қарорини бажармаганликда айблаган. Маблағлар Трампнинг хориждаги "самарасиз" дастурларни тугатишга қаратилган буйруғига биноан музлатиб қўйилган эди.
🔹 Европа қўшинлари Украинада ўт очишни тўхтатишни таъминлайди, аммо АҚШнинг ёрдами ҳам зарур. Ўт очишни тўхтатишни кафолатлаш учун Украинага европалик аскарларни юбориш ҳақида умумий келишув мавжуд. Британия, Германия ва Франция бунга тайёр. Бошқа Европа Иттифоқи давлатлари ҳам ҳисса қўшади, дейилади Франция молия вазири баёнотида.
🔹 Россия Мудофаа вазирлиги йил бошидан бери амалга оширилган энг йирик дрон ҳужуми, яъни Украинанинг 128 та учувчисиз самолёти йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Краснодарда учта турар-жойга зарар етган, аҳоли орасида қурбонлар йўқ.
🔹 Суданда техник носозлик сабаб ҳарбий самолёт турар-жой бинолари устига қулади. Оқибатда 45 киши ҳалок бўлган.
🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп Зеленский 28 февраль куни Вашингтонга Украина ноёб ер элементлари бўйича келишувни имзолаш учун келишини маълум қилди.
🔹 Россияда доллар тушмоқда, экспертлар фикрича, агар Россияда доллар 80 рублгача тушса, расмийлар унинг курсини 96 рублга қайтаришга ҳаракат қилади. Рублнинг жуда мустаҳкамланиши мамлакат учун бефойда, чунки доллар ҳар бир қадрсизланиши нефть ва газ даромадини тахминан 113 миллиард рублга қисқартиради.
🔹 Япониянинг қирғоқлари - Хонсю (Япония) ороли жанубида 5,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Шунингдек, Индонезия марказида 6,1 магнитудали зилзила юз берган. Иккала зилзила “ҳалокатли” деб баҳоланади.
🔹 АҚШ президенти АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи 5 миллион долларлик "олтин карта"лар сотилишини эълон қилди.
🔹 Украинани қайта тиклаш учун 500 миллиард евро талаб этилади. Йил давомида бу миқдор 7 фоизга ўсган, дейилади Европа ва БМТнинг Жаҳон банки ҳукумати тадқиқотида.
🔹 Туркманистон президенти Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакат хотин-қизларига 60 манат пул беришни буюрди. Тўловлар ташкилотлар ходимлари, нафақахўрлар, талаба ва ўқувчи-қизлар, ҳатто боғча болаларига берилади. Бундай амалиёт мамлакатда 2019 йилдан буён мавжуд.
Г.Холдорова тайёрлади.