Фарер оролларида 1500 дан ортиқ дельфин ўлдирилган
Кит овлавчилар ассоциацияси Фарер оролларида анъанавий ов пайтида 1500 га яқин дельфин ўлдирилганидан ҳайратда. Бу Фарернинг бутун дунёдаги имиджига таъсир қилиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Дания DR телеканали хабар берди.
Оролнинг жануби-шарқидаги фьордлар (қояли қирғоқлари бўлган денгиз кўрфази)дан бирида рўй берган китлар қирғини тасвирлари тармоқда пайдо бўлди.
"Биз Ерда ёлғиз эмаслигимизни унутмаслигимиз керак. Аксинча, бугун дунё анча кичрайиб кетди ва ҳамма чўнтагида камера билан юради. Бу бизни ёмон томондан кўрсатмоқчи бўлганлар учун ажойиб имконият", деди Фарер кит овлаш ассоциацияси раҳбари Олавур Сюрдарбер.
У дельфинларни овлаш масаласини сиёсий даражага олиб чиқиш зарурлигини қўшимча қилди.
Балиқчилар саёз сувларга жалб қилиб, 1400 дан ортиқ денгиз сутемизувчиларини ўлдиришди. Улардан гўшт ва ворванъ (денгиз ҳайвонлари эритилган мойи) олинади.
Узоқ ороллар аҳолиси учун бир неча асрлар давомидаги ушбу урф-одат бир пайтлар омон қолишнинг ягона йўли бўлган. Маҳаллий маданиятни сақлаб қолиш мақсадида нотижорий овлашга рухсат берилади. Аммо бу табиатни муҳофаза қилувчилар орасида ғазабга сабаб бўлади.