Фарғонада 4 метрли Янги йил арчаси ёниб кетди
- 24.12.2020 10:20
- 232
- Ҳодиса

Фарғонада ёниб кетган арча бўйича расмий маълумот берилди.
Жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 13:26 да Фарғона вилояти Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори кириш эшиги қаршисида ўрнатилаётган сунъий 4 метрли арча ёнаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган, деб хабар берди вилоят ФВБ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ёнғин содир бўлаётган жойга соат 13:27 да чиқиб, соат 13:30да етиб борилган. Ёнғин соат 13:31 да ўраб олиниб, соат 13:33 да ўчирилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбари чиққан. Ёнғинга 1 та ЁҚЭлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч қандай талафот ва фуқароларнинг жабрланиш ҳолатлари қайд этилмади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси аҳоли ҳамда корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарларидан тегишли идоралар билан келишилмаган ҳолда янги йил арчаларини ўзбошимчалик билан ўрнатмасликни сўраган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Адаб илмида беназир инсон
- 47 дақиқа аввал
- Мутолаа
Спорт мактабларига қабул жараёнлари ўзгарди(ми?)
- 51 дақиқа аввал
- Спорт
Самарқандда йил охиригача йирик тоннель ишга тушади
- 53 дақиқа аввал
- Самарқанд
Кексалар югуришда ёшларга ўрнак бўлди
- 56 дақиқа аввал
- Спорт
Бирор бола боғчадан четда қолмайди
- Бугун, 10:54
- Жамият