Фарғонада банк ходимлари 100 000 АҚШ долларни ўзлаштиргани аниқланди
- 12.06.2019 12:51
- 161
- Жиноят ва жазо
2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки” Ёзёвон тумани филиали ходимлари томонидан банк ғазнасидаги валюта сақлаш сейфида бўлган пуллар саноқдан ўтказилганида, шу ерда бўлган 100000 АҚШ доллари йўқлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Ёзёвон тумани Гулистон маҳалласида яшовчи юқоридаги банкнинг вақтинча бошқарувчиси 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа