Фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида одамлардан 11 миллион доллар ўғирлаган

Фирибгарлар 2022 йилда нейрон тармоқлар ва сунъий интеллект ёрдамида шифокорлар ва адвокатларнинг овозларини сохталаштириш орқали бехабар одамлардан тахминан 11 миллион доллар ўғирлашган. Қайд этилишича, сўнгги пайтларда бундай ҳолатлар кўпайиб бормоқда. Бундан нафақат оддий одамлар, балки турли корхоналар ҳам жабр кўрмоқда.

Аввалроқ, хитойлик банк менежери фирибгар овозини банк директори деб ўйлаган ва 35 миллион долларни у айтган ҳисоб-рақамга ўтказиб берган. Худди шундай ҳодиса Британия энергетика фирмасида ҳам содир бўлган. У ерда бехабар ходим олувчи асосий фирманинг бош директори эканлигига ишонч ҳосил қилганидан кейин жиноятчиларнинг ҳисоб-рақамига тахминан 250 минг доллар ўтказиб берган.